www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

18 минг кўчат пайванд қилинди

Июль-август ойи кўчат пайвандлаш мавсуми ҳисобланади. Хитойпоён маҳалласида яшовчи тажрибали боғбон Ҳотам Мусурмонов бу фурсатдан унумли фойдаланмоқда.

– Июль ойида 18 минг дона кўчат куртак усулида пайванд қилинди, – дейди М.Ҳотамов. – Ҳадемай 10 турдаги олма, тўрт турдаги олхўри, ўрик, беҳи, уч хил шафтоли, гилос навлари амал олишни бошлайди. Куртак пайванд қилиш нозик жараён. Айниқса, ёзнинг  иссиқ кунларида унинг ўзига яраша талаби, машаққати бўлади. Ёз чилласида қилинган пайвандтаглар кўчат бўлиб етилганида, бехато амал олиши билан аҳамиятлидир.

Боғбон бир гектардан ортиқ ерда мевали дарахтларнинг 30 туридан мўл ҳосил олади. Айни вақтда "Голден" олма навлари етилган. Ундан 30-40 тонна ҳосил олишни мўлжаллаб турибди.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ олган сурат.

  • 01-08-2018
  • | 16 |
  • № 28