www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Ташаббускор тадбиркорлар танлови

Туманимизда "Ташаббус-2018" кўрик-танлови ўтказилди. Президент соврини учун ташкил этиб келинаётган кўрик-танловнинг туман босқичида тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва хўжалик жамиятлари вакиллари ишлаб чиқараётган маҳсулот турлари билан қатнашди.

– Танловда 80 дан ортиқ иштирокчиларнинг 200га яқин маҳсулот турлар кўргазмадан ўрин олди, – дейди тадбиркорларга кўмаклашиш маркази туман бўлими бошлиғи Шаҳноза Ҳамидова. – Шу йилнинг ўзида улар томонидан 25 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Хизмат кўрсатиш турлари 10 тага кенгайди.

Кўрик-танлов ғолиблари "Йилнинг энг яхши тадбиркори", "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори", "Йилнинг энг яхши фермери", "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" номинациялари бўйича аниқланди. Уларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Fолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ.

  • 14-09-2018
  • | 10 |
  • № 34