www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Китоб ўқиганга элликта китоб!

"Ёш китобхон" кўрик-танловининг нав¬батдаги тур ғолиблари маълум бўлди. Хабарингиз бор, туманимиздан 10-14 ёш тоифаси бўйича Диёра Аҳророва иштирок этиши лозим эди.
Вилоят босқичига чиққан китобхон ўқувчимиз яхши натижани қайд этди. 16 нафар қатнашчи ўртасида ўз билими, иқтидорини намойиш этиб, учинчи ўринни эгаллади.
Биринчи ва иккинчи ўринлар Пахтачи ҳамда тайлоқлик ёшларга насиб қилди. Fолиблар компьютер ва планшет билан тақдирланди. Учинчи ўрин соҳибасига 50 номдаги бадиий асарлар топширилди.
– Бу ғалаба сари бошланган дастлабки қадам, – дейди 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси Д.Аҳророва. – Совға сифатида берилган китоблар келгуси йилги танловларда муносиб иштирок этишим учун замин яратади.
Дилфуза ЖАМИЛОВА.

  • 04-12-2018
  • | 11 |
  • № 44