www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Ҳоким экспортёрлар билан учрашди

Туманимизда фаолият юритаётган экспортёр корхона ва хусусий тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда сектор раҳбарлари бир қатор объектларда бўлди.

Экспорт иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги, мамлакат ривожининг таянчи экани шуб­ҳасиз. Шу маънода саноат-экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир давомида "Denov savdo baraka", "Jomboy Baraka saxovati", "Samarkand aqua line" каби МЧЖ раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди. Уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Туман прокурори, солиқ инспекцияси раҳбари томонидан тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари тўғридан тўғри хорижий инвестиция асосида ишга туширилган "Milk Vill", "Jomboy meva sabzavot", "Al Najmi", "Bradjust" қўшма корхоналарида ҳам бўлишди. "Diamond Glass" МЧЖни модернизациялаш, "Turbo Hygienic" БАА-Ўзбекистон қўшма лойиҳасини ўз вақтида ишга тушириш бўйича келишиб олинди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви давом этмоқда.

  • 12-08-2019
  • | 99 |
  • № 25