www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Биринчи секторда

Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари У.Назаров Жомбой енгил саноат касб-ҳунар коллежида жойлашган сектор штабида ҳудуд фаоллари, депутатлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражаси, "Йўл харитаси"га киритилган муаммоли масалалар ижроси муҳокама қилинди. Мутасаддилар ҳисоботи эшитилди.

Хусусан, биринчи сектор ҳудудида  6954 та хонадон бўлиб, бугунги кунга қадар 4520 таси ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган. Ушбу хонадонларда 186 та муаммо аниқланиб, "Йўл харитаси"га киритилган. Ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган 159 та ечимини кутаётган муаммолар туман миқёсида ҳал этилган. Шунингдек, вилоят миқёсида 18 та, республика даражасида 5 та муаммо аниқланиб, уларнинг аксарияти бугунги кунда бартараф этилди.

Ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, 2017/2018 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида хонадонларни кўмир, суюлтирилган газ баллонлари билан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Жумладан, яқинда Саричашма, Нўш, Журият, Наймантепа маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли учун қўшимча кўмир ва газ баллонлари етказиб берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз ва ногиронларга кўмаклашиш масаласи ҳам доимий эътиборда. Масалан, икки нафар эҳтиёжманд оила уй-жой билан таъминланди. Биринчи гуруҳ ногиронларига аравача, қўлтиқтаёқ ва эшитиш аппарати олиб берилди. 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси, болаликдан ногирон Ф.Эргашевага ҳомийлик асосида ноутбук совға қилинди. Шунингдек, унга вилоят ногиронлар реабилитация марказида даволаниш учун бепул йўлланма берилди.

Йиғилишда сектор раҳбари ушбу масалаларга эътибор қаратиб, аҳоли муаммоларини ўз вақтида, жойида ҳал этиш чора-тадбирлари бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ҳафиза ЎСАРОВА.

  • 09-03-2018
  • | 154 |
  • № 46