www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Мажбурий меҳнатга чек қўйилади

1-секторда Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан "Давлат органлари, ННТлар ва фермерлар салоҳиятини ошириш" мавзуида семинар мушғулотлари ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда  болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, Халқаро Меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенциялари бўйича тушунча берилди.

– Ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, мажбурий меҳнатга қарши кураш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўз аксини топган, – дейди ташкилот эксперти Оксана Герасимова. – Мамлакатнинг меҳнатга оид муносабатлари халқаро талабларга мос келади. Ўтказилган семинарлардан мақсад ҳам халқаро қонунчиликка киритилаётган янгиликлардан кенг халқ оммасини хабардор этиш. Мажбурий меҳнатни тақиқлаш, агар шу каби ҳолатлар кузатилган тақдирда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, халқаро ташкилотлар кўмагидан фойдаланиш тўғрисида ўзаро фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мазкур тадбирларга ҳукумат алоҳида эътибор қаратмоқда.  Ушбу жараён биринчи нав­батда аҳоли фаровонлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Соҳиб САИДАҲМАДОВ.

  • 23-05-2018
  • | 172 |
  • № 19