www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

МТМ қурилиши тўхтаб қолди

Ногаҳон маҳалласида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари иштирокида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг  таълим-тарбия жараёнига қамраб олиниш даражаси қониқарли эмаслиги муҳокама этилди.

– Ногаҳонда давлат шерикчилик асосида хусусий мактабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Мардиева. – Тегишли ҳужжатлар ҳам тайёр бўлди. Аммо ажратилган ҳудудга бош­қа бир фуқаронинг ҳам давоси борлиги сабаб тушунмовчилик юзага келмоқда. Ушбу муаммони ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриляпти.

Мулоқот давомида аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, йўл қурилиши, электр энергияси таъминоти ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар эшитилди.

Мафтуна МАМАТҚУЛОВА.

  • 18-06-2018
  • | 158 |
  • № 22