www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Мулк ҳуқуқи учун 1013650 сўм давлат божи ундирилади

Туманимизда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси давом этмоқда.
Кўпчиликда савол туғилиши табиий. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?
Аввало, давлат хизматлари маркази орқали туман  ҳокимига мурожаат қилиш зарур. Аризага фуқаролик паспорти нусхаси ҳамда оила аъзолари, ер участкасига эгалик қилинган муддат, иморат қурилган вақт тўғрисида маълумотнома илова қилинади. Қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Ариза комиссия аъзолари томонидан бевосита жойига чиқиб ўрганилади.
Комиссия аъзолари ижобий хулосага келган тақдирда мулк¬дордан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим ундирилади. Шундан сўнг ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман ҳокими қарори қабул қилинади.
Акция 2019 йилнинг 1 май кунига қадар давом этади.
Фахриддин ФАРМОНОВ,
Жомбой туман адлия бўлими бошлиғи.

  • 03-12-2018
  • | 21 |
  • № 44