www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Қўнғиротда жиноят йўқ, масъуллар рағбат олди

Катта қишлоқ маҳалласида  "Фидокор ёшлар" гуруҳи аъзоларининг тўрт нафари ҳарбий хизматга олинди. Яна тўрт нафар ёшлар профилактика нозирига кўмак бермоқда. Тунги навбатчиликни мунтазам ташкил этяпти.

Банк ходимлари аҳоли билан учрашди. Томорқа хўжалигини ривожлантириш учун 8 фоизлик кредит ажратилаётгани маълум қилинди.

3-, 22-умумтаълим мактабларида "Бу менинг онам", "Иқбол" кўрик-танловлари ўтказилди.

Санобар МИРЗАЕВА.

***

Қўнғирот маҳалласида ўтган уч ой давомида жиноят содир этилмади. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори пул мукофоти билан тақдирланди. Вилоят ИИБнинг ташаккурномаси берилди. 

Эҳтиёжманд оилаларнинг ўнтасига мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.

Полвонариқ каналининг  "Хитойбола" қабристонига ўтувчи кўприк таъмирланган эди. Қабристоннинг ички қисми ҳам ободонлаштирилди.

Дилором НОМОЗОВА.

***

Тошкент маҳалласида 100 нафардан ортиқ болалар ва 30 ёшгача бўлган фуқаролар қизамиққа қарши эмланди. Ҳудудда беш нафар боланинг ушбу хасталик билан оғригани оммавий эмлаш тадбирини ўтказишга сабаб бўлди.

23-умумтаълим мактабида Наврўз байрами нишонланди. Байрам сайлига маҳалла аҳли таклиф этилди.   

 Ҳолида АЛЛАЁРОВА.

***

Ҳолвойи маҳалласидаги 28-МТМ биносини 2020 йилда мукаммал таъмирлаш дастурга киритилди. 

ТАТУнинг Самарқанд филиалида ёш оилалар учун психологик маслаҳат, оила сабоқлари курси очилди. Бир ҳафталик бепул курсларда икки нафар ёш оила вакиллари таҳсил олишди.

Чалақўрғон қишлоғида йирик лойиҳа асосида иссиқхона қурилмоқда.

 Матлуба ЎРИНБОЕВА.

  • 15-03-2019
  • | 87 |
  • № 10