www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Фермер хўжалигининг ишчиси нега кам пенсия олади?

15-умумтаълим мактабида 2-сектор раҳбари, туман пурокурори А.Бойматов Хитойпоён маҳалласи фуқароларини қабул қилди.

Унда соғлиқни сақлаш, кадастр, солиқ, нафақа тайинлаш, суюлтирилган газ баллонларини ажратиш масаласида мурожаатлар келиб тушди.

Булоқбоши қишлоғида яшовчи Турсун Бердиевнинг айтишича, пенсияси кам ҳисобланган. Фермер хўжалигида ишлаган даври инобатга олинмаяпти. Муаммони ижобий ҳал этиш бўйича мурожаат қилди. 

Усмон Азимов Афғон уруши қатнашчиси. Кўриш аҳволи ёмонлашган. Саломатлигини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилишини сўради. 

– 15-умумтаълим мактаби биноси ҳам таъмирталаб, – дейди Тиркаш Қаршиев. – Айрим синф хоналарининг шифти ва пол қисми яроқсиз. Юқори кучланишга эга электр сими ҳам мактаб ҳудудидан ўтган. Муддати ўтган симёғочлар аҳолига хавф соляпти. Уларни бартараф этишда амалий ёрдам зарурлигини айтдик.

Сайёр қабулда билдирилган шу ва бошқа мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

***

Тошкент маҳалласида ҳам 3-сектор раҳбари А.Ҳайдоров томонидан сайёр қабул ўтказилди.

– Икки нафар набирамнинг саломатлигида жиддий муаммолар бор, – дейди Дилноза Пўлатова. – Туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси йўқ. Ногиронлик нафақаси ҳам тайинланмаяпти. Туман тиббиёт бирлашмаси ва ФҲДЁ томонидан мурожаатим кўриб чиқилди. Набираларим шифо топишига яна умид уйғонди. 

Фуқаро Шунк Виктор вақтинча рўйхатга туриш, Муаззам Мамадалиева эса боласига ижтимоий нафақа олиш бўйича мурожаат қилди. Тошкент маҳалласида электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальт қилиш ишлари тегишли дастур орқали бажарилиши маълум қилинди.

Нодира РАҲМОНОВА,

Холида АЛЛАЁРОВА,

хотин-қизлар бўйича ишлаш мутахассислари.

  • 18-04-2019
  • | 80 |
  • № 14