www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Депутат Қорамўйинга борди

Халқ демократик партияси туман кенгаши вакиллари Қорамўйин маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, қулай иш ўринларига жойлаштириш ҳамда муаммоларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 10-Қорамўйин сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Жаҳонгир Жўраев қатнашди.

Учрашув давомида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан олиб борилган амалий ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, сайловчилар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолининг таклиф ва муаммоларини ўрганиб, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда  ижобий ҳал этиш ҳақида сўз юритилди.

Мурожаатлар тегишли тартибда ёзиб олинди. Ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Динора НУРУЛЛАЕВА,

ХДП туман кенгаши ижрочи котиби.

  • 20-04-2019
  • | 42 |
  • № 14