www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

“Обод қишлоқ” учун қанча маблағ ажратилган?

Ушбу дастур асосида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари йил сайин кенгаймоқда. Жорий йилда ҳам тумандаги учта қишлоқ замонавий қиёфа касб этиб, мактаб боғча ва ички йўллар мукаммал таъмиранади. Жами 11 та ижтимоий соҳа объекти учун 11 19 миллиард 211 миллион сўм маблағ ажратилган.
Эски Жомбой, Катта қишлоқ, Бешбола маҳалласи “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Қурилиш, бунёдкорлик ишлари учун 26 миллиард 915 миллон сўмлик маблағ йўналтирилган. Асосий қисмини республика бюджети, халқаро кредит ва грантлар, маҳаллий бюджет маблағлари ташкил этади.
“Обод қишлоқ” дастури бўйича учта боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш муассасасини қайта таъмирлаш, барпо этиш кўзда тутиляпти. Бинобарин, етти километрга ичимлик сувини етказиб берувчи учта сув иншооти ҳам ишга тушади. 8,7 километраик йўл асфальт қилинади. 9,4 килметр йўлга шағал қоплама ётқизилиб, 1 миллиард 428 сўмлик иш бажарилади.
Умумтаълим мактабларида 10-11-синф ўқувчилари таҳсил олишни бошлагач, қўшимча ўқув хоналари қуришга эҳтиёж ортди. Ширинкет маҳаласидаги 17-мактаб, Журият маҳаласидаги 5-мактабларда айни шу ҳолатнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Ҳозирда қўшимча ўқув хоналарини қуриш ишлари бошланган. Янги ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар бир навбатда таҳсил имконига эга бўлишади.
“Полвонариқ” маҳалласи туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан саналади. Бу ердаги 22-МТМ йиллар давомида эътибордан четда қолди. Авария ҳолатига келиб қолган бино ўрнида 100 ўринга мўлжалланган замонавий МТМ қад ростлаяпти. Бунёдкорлик ишлари “Жомбой қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилмоқда. Кўрилаётган бундай чора-тадбирлар натижасида аҳолининг турмуш шароити яхшиланади.
Низом ИСМОИЛОВ,
туман молия бўлими мудири.
  • 25-04-2019
  • | 72 |
  • № 14