www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Энди Жомбойда Ёшлар маркази қурилади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан эълон қилинган “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танлови ғолиблари эълон қилинди.

Йил бошида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича республика манзилли режаси тасдиқланган эди. Унга мувофиқ ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик-бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш орқали иш билан таъминлаш белгиланган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу соҳада алоҳида натижаларга эришган, намуна ва ўрнак кўрсатаётган туман (шаҳар) ҳокимлари ўртасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танлови ўказилди. Бундан кўзланган мақсад, вилоятлар кесимида биттадан ҳудуд раҳбарларини рағбатлантиришдир.

Қувонарлиси, Жомбой тумани вилоятимиздаги ёшларга оид давлат сиёсати энг жадал кетаёган ҳудуд, Назаров Умиджон Орифович ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман ҳокими, деб топилди.

Танлов низомига кўра, эътироф этилган ҳудудларда замонавий китоб дўкони, сунъий спорт майдончаси, ёшлар маркази каби ижтимоий объектлардан бири марказий кенгаш ҳисобидан қуриб берилиши кўзда тутилган.

  • 01-07-2019
  • | 97 |
  • № 21