www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Дилбар ИИБда ишламоқчи

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Дониёр Қодиров туманимизда сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган ҳуқуқ-тартибот тизимига доир муаммолар, тадбиркорлик-бизнес юритиш соҳасида юзага келаётган тушунмовчиликлар муҳокама қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўл­ган шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.

– Ички ишлар ходими бўлишни орзу қиламан, – дейди Дилобар Рўзибоева. – Юртимиз тинчлиги, барқарорлигини таъминлашда ушбу касб эгаларининг хизмати катта. Шу соҳага ишга кириш ниятидаман. Сайёр қабулда вазир ўринбосарига шу ҳақида сўзлаб бердим. ИИБда фаолият юритаётган аёл ходимлардан менга мураббий бириктирадиган, зарур тавсиялар берадиган бўлишди.

Қабул давомида қирққа яқин фуқаро мурожаати тегишли тартибда қабул қилинди. Мутасаддиларга ҳал этиш бўйича муддат белгиланди. Уч нафар фуқаронинг ногиронлик аравачаси, ҳасса-таёқ ҳамда эшитиш мосламаси ажратилиши борасидаги мурожаати жойида ҳал этилди.

Мурод НОРҚУЛОВ.

  • 06-08-2019
  • | 29 |
  • № 24