www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Раҳбарлар малака оширди

Давлат бошқаруви, жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашда қуйи бўғин, ҳудудий мутасаддиларнинг салоҳияти, дунёқараши катта аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда давлат бошқаруви академиясининг ташкилий-тузилиш шакли янгилангани ҳам бежиз эмас.

Эндиликда муассасанинг ҳудудий тузилмалари ҳам фаолият юритади. Ана шундай филиаллардан бири вилоятимизда ҳам ташкил этилган. Яқинда туманимизнинг бир гуруҳ мутасадди раҳбарлари "Замонавий бошқарув ва бошқарув маҳорати" курсларида сабоқ олишди.

– Бугунги кун раҳбари замонавий фикрлай олиши, халқ дардини тушуниши, турли вазиятларда тўғри қарор қабул қила билиши зарур, – дейди туман ҳокими ўринбосари Анвар Юсупов. – Етмиш икки соат давом этган малака ошириш курси давомида фаолиятимизда қўл келадиган зарур кўникмаларга эга бўлдик.

Курс битирувчиларига давлат намунасидаги сертификат топширилди.

 

  • 12-08-2019
  • | 83 |
  • № 25