www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади

Мамлакатимиз аҳолиси 2022 йилда тўлиқ рўйхатдан ўтказилиши кутилмоқда. Қайд этиш жоизки, бу сўнгги 30 йил ичида илк бор амалга оширилаётган кенг кўламли демографик ҳисобот.

Халқаро меъёрларга кўра, ҳар бир мамлакат аҳолиси 10 йилда бир маротаба тўлиқ рўйхатга олиниши керак. Бундан кўзланган мақсад нима?

Аҳолини рўйхатга олиш ўтмиш ва ҳозирги кун, келажак учун режа тузиш, мамлакат миқёсидаги статистик прогнозлар юритишда қўл келади. Бу айниқса, тараққий топаётган давлатлар учун муҳим тадбир ҳисобланади.

– Туманимизда ҳам жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, – дейди статистика бўлими бошлиғи Шерзод Бўриев. – Олинган барча маълумотлар ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада, туман марказидан чекка қишлоқларгача, аҳолидан тортиб, уй-жой, кўча – умуман, барча маълумотлар жамланган яхлит манбага эга бўламиз. Бундай тадбир сўнгги марта 1989 йилда амалга оширилганини ҳам инобатга олиш лозим. Бу тадбир барчамиздан чуқур масъулият талаб этади.

Шаҳзод БОЙЗОҚОВ,

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.

  • 20-08-2019
  • | 88 |
  • № 26