www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

МАҲАЛЛА ХАБАРЛАРИ

Деҳқонобод маҳалласида яшовчи ногирон аёлнинг даволаниши учун ҳомийлик маблағи ажратилди. Бемор жарроҳлик йўли билан даволанди. Юрагига қўшимча мослама ўрнатилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг турар-жойи таъмирлаб берилди.

Катта Ўзбек трактининг Деҳқонобод ҚОПга ўтиш йўлагига тротуар ўрнатилди. 

Гулбаҳор МАМАРАСУЛОВА.

***

Олмазор маҳалласида туман ДСЭНМ ходимлари аҳоли билан учрашди. Маҳаллада санитария-гигиена талабларига риоя этиш ҳолати ўрганилди. Юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тушунча берилди.

Шафоат Шомуродова Қорапчи қишлоғидан уй боғчаси очиш истагида. Масала ижобий ечим топмаяпти.

Яраштирув комиссияси тўртта ажримнинг олдини олди. Оилалар яраштирилди.

Гулбаҳор РАҲМОНОВА.

***

Қўрғонсаломон маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож уч нафар фуқаро арзон уй-жойларга эга бўлди. Имтиёзли сертификат берилди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис малака ошириш курсида таҳсил олди. Никоҳланувчи ёшларни "Оила" илмий-амалий марказида ўқитиш бўйича кўникмага эга бўлди.

Хуршида НОРБОЕВА.

***

Назар маҳалласида яшовчи 15 нафар кўнгилли фуқаро пахта йиғим-теримига чиқди. Айни вақтда Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига қарашли пахта далаларида иш қизғин. Бу ерга тумандаги 38 та маҳалладан ҳам кўнгилли теримчилар келишган.

Маҳаллада кутубхона очилади. СамДАҚИ ўқитувчиси Тўрабек Қосимов кутубхона учун уйидан хона ажратди. Китобларидан аҳоли фойдаланишини истайди.

Замира МАМАДАЛИЕВА.

  • 09-10-2018
  • | 8 |
  • № 37