www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

16 та ногиронлик аравачаси топширилди

Жомбой туманидаги "Афсона" базмгоҳида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Кўзи ожизлар, Ногиронлар ва Қизил ярим ой жамиятларининг туман бўлинмалари ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтган тадбирда юз нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва ногиронлиги бор шахслар қатнашди.

Байрам кечаси куй-қўшиқлар, дилтортар тароналар билан янада файзли ўтди. Йил давомида имконияти чекланганига қарамай самарали меҳнат қилган фуқаролар эътироф этилди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 16 та ногиронлик аравачаси, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари топширилди.

  • 03-12-2018
  • | 30 |
  • № 44