www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

ЭЛ ДАРДИ, ДЕБ ШОШГАН РАИС

"Бешбола" маҳалласи туманимизнинг шарқий қисмида жойлашган. "Обод маҳалла" дастури бўйича қурилиш-бунёдкорлик ишлари кетаётган ҳудуд. Маҳалла раиси Дилбар Рустамовани доимгидек иш устида учратдик.

У кишининг асосий фаолияти шу маҳалла билан чамбарчас боқлиқ. "Н.Эсонтурдиев" қишлоқ врачлик пунктида ўттиз йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Пенсияга чиққач, асосий вақтини набираларга бақишламоқчи ҳам бўлди. Аммо одамларнинг ишончи бу истаклардан устун келди. Кўпчиликнинг овози билан маҳалла маслаҳатчиси этиб сайланди. Туман "Маҳалла" жам­қармасида ҳам меҳнат қилди.

Ўтган йилнинг қиш ойлари эди. Маҳалла раислиги бўшаб қолган, муносиб номзод топилавермади. Аҳолининг талаби қатъий. Ҳамманинг тилида бир гап: "Муаммодан кўз юмиб, хаспўшлайдиган раҳбармас, энди бизга қайишадиган раис керак".

Номзоди кўрсатилгач, Дилбар опа сира унамади. Муносиб раҳбар топилгунча, ишлаб тураман, деди холос.

Шу билан иш юришиб кетди. Бора-бора ўзи ҳам элга кераклигини англади. Яна одамлар ташвиши, муаммосига шерик бўлди. Қўлидан келганча ёрдам беришни қатъий мақсад қилди.

Баъзан кечалари ҳам тинч­лик бўлмайди. Чақирилган ҳовлидан хабар олади. Оилавий низоларни ҳал этиб, яраштиради.  Тўй бошлаган бўлса, тартибли ўтказишга ўзи бош-қош. Маърака-маросимлар ҳам маслаҳатисиз ўтмайди.

Бу йил ҳудудда "Обод маҳалла" дастури асосида янги уй-жойлар қад ростламоқда.

– ҚВП, мактаб, боқча мукаммал таъмирланиб, аҳолининг яшаш шароити яхшиланади, – дейди Д.Рустамова. – Ички йўллар таъмирланиб, электр узатиш тармоқлари сон жиҳатдан кўпайтирилади. Симёқочларни алмаштириш ҳам режалаштирилган. Арзон турар-жойлар қурилиши давом этмоқда. Маҳалламиз ҳадемай, таниб бўлмас қиёфа касб этади...

Қизқин иш устида юрган раис суҳбат охирламай туриб, узр сўради. Ҳали қурилишдан хабар олиб, сўнг аҳоли хатловини якунлаш лозимлигини тушунтирди. Қолаверса, маҳалладан тез-тез қўнқироқ бўляпти. Беш-олти нафар фуқаро мурожаат билан келганмиш. Дилбар опа билан шу ерда хайрлашдик. Қўли-қўлига тегмай юрган раис учун иш энди бошланган эди...

Шерзод ИСОҚУЛОВ.

  • 20-03-2019
  • | 37 |
  • № 10