www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Раислар сайланди

Туманимизда маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари ўтказилди. Сиёсий тадбирнинг дастлабкиси бугун Катта қишлоқ маҳалласида ўтди.

Ҳудудлардан сайланган аҳоли вакиллари енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида жам бўлди. Аввало, раёсат аъзолари ва саноқ комиссияси таркиби умумий овозга қўйиш йўли билан аниқланди.

Катта қишлоқ маҳалласи раислиги учун ҳудуд аҳолиси томонидан Шодмонов Алишер Жўрабоевич ҳамда Шамсиева Башорат Ўктамовна номзоди қўйилган бўлиб, комиссия раиси ҳар икки номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолиятига қисқача тўхталди. Шундан сўнг номзодларнинг фикри, мақсад ва режалари эшитилди.

Махсус кабиналарда яширин овоз бериш жараёни ташкил этилди. Саноқ комиссияси ўрганишидан сўнг натижаларни эълон қилинди. Унга кўра, сайловда 387 нафар вакиллар қатнашган бўлиб, Башорат Шамсиева 92,51 фоиз овоз билан маҳалла раислигига сайланди.

– Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловларининг бу сафаргиси янгича тартиб асосида ташкил этилди, – дейди участка комиссияси раиси Бунёд Шодиев. – Аввало, шаффофликни таъминлаш мақсадида саноқ комиссияси аъзолари бевосита сайловчилар орасидан шакллантирилган. Айнан кимлар таркибга киритилишини ҳам аҳолининг ўзи ҳал қилди. Ҳар икки номзодга тенг, бир хилда имконият берилди. Ўйлаймизки, каттақишлоқликлар ўз хоҳиш-иродасига кўра, муносиб номзодга овоз беришди.

***

Нўш маҳалласида ҳам сайлов юқори савияда ўтди. Жараённи 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ишчи гуруҳ раиси. Қайд этиш жоизки, номзод сифатида кўрсатилган фуқаролар ушбу маҳаллада яшаб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган.

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, Ихтиёр Нодиров маҳалла раиси лавозимига сайланди.

Ширинбой БОЗОРбоев.

  • 18-05-2019
  • | 85 |
  • № 16