www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Жазо муддатини ўтаган хотин-қизлар соғлом ҳаётга қайтарилади

Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ва пробация гуруҳида ҳисобда туриб, жазо муддатини ўтаётган хотин-қизлар билан "Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз" шиори остида тадбир ўтказилди.

Дастлаб, иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Тарихий масканларга саёҳат уюштирилди.

Навбатдаги манзил тумандаги Зарафшон миллий табиат боғи бўлди. Экотуризмни ривожлантириш учун бу ерда йирик ҳажмли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳайвонот дунёси қатъий муҳофаза қилиняпти. Хотин-қизларга боғнинг имкониятлари, яратилаётган қўшимча иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди. 

Ички ишлар, диний идора вакиллари билан кечган суҳбатда ота-онанинг бурчи ва вазифалари муҳокама этилди. Фарзанд тарбиясида амал қилиш лозим бўлган инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилди. Шунингдек, тиббиёт ходимларидан соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича маслаҳатлар олишди.

Туман ҳокими У.Назаров тадбир иштирокчилари билан суҳбат ўтказиб, муаммоларини ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берди.

Гавҳар МУҚАДДАСОВА,

хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси.

  • 04-07-2019
  • | 21 |
  • № 21