www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Энди уларнинг ўз уйи бор

Узуновул массивида имконияти чекланган, ногирон ва кам таъминланган 10 нафар фуқарога замонавий уй-жой калити топширилди.
Тадбирда тўртала сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассаса вакиллари, кенг жамоатчилик қатнашди.
– Ҳаёт бир киши уддалай оладиган юмуш эмас экан, – дейди Озода Мирзаева. – Ота-онадан эрта етим қолдик. Қарамоғимда вояга етмаган синглим бор. Йиллар давомида ижарада яшашга мажбур бўлдик. Яхши инсонлар кўмаги билан бугун ўз уйимга эга бўлдим. Ҳалол меҳнат қилиб, укамни жамиятга фойдаси тегадиган инсон этиб тарбиялашга ҳаракат қиламан.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов қатнашди ва уй соҳибларини табриклади.
Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ,
"Жомбой тонги" мухбири.

  • 12-08-2019
  • | 69 |
  • № 46