www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Жомбойда автотураргоҳ етарлими?

"Жомбой тонги" газетасининг 2019 йил 31 июлдаги 24-сонида "Жомбойда автостоянка йўқ, натижада кўчанинг исталган жойи бу вазифани бажаряпти" сарлавҳали мақола чоп этилганди. Унда кўтарилган мавзу юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Аввало, туманимизнинг баъзи ҳудудларида автотураргоҳлар мавжуд эканини қайд этиш жоиз. Хусусан, "Жомбой-Эшимоқсоқ" йўналишида, Шукур Бурхонов кўчасининг туман тиббиёт бирлашмаси жойлашган қисмида иккита автостоянка ишлаяпти. Унда тадбиркорлар С.Fойипов ҳамда Ш.Тўраев қонуний фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Fазира йўналиши бошланишида ҳам яқин кунларда замонавий автотураргоҳ барпо этилади. Туман марказида қурилаётган бозор фойдаланишга топширилгач, айни пайтда вақтинча бозор вазифасини ўтаб турган тураргоҳ ҳам қайта ишга тушади.

Мақолада тилга олинган Галакапа кўчаси ва Арчазор хиёбонидаги тартибсизлик ва йўл белгилари ўрнатилиши билан боғлиқ ноаниқликлар туман ИИБ ва ЙҲҲБ ваколатига киради.

Шерали ХУДОЁРОВ, туман ҳокими ўринбосари.

P/S: Дарҳақиқат, мазкур мақолада туманимиздаги бир қатор ҳудудларда йўл белгиларига амал қилинмаётгани, бундай белгиларни жойлаштиришда айрим жиҳатлар эътиборга олинмагани юзасидан таклиф, мулоҳазалар келтирилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБга ҳам хат чиқарилган.

  • 12-08-2019
  • | 220 |
  • № 25