www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Йўллар 1 сентябргача битказилади

Сайёр қабуллар давомида аҳолидан тушаётган асосий мурожаатлар йўл қурилиши билан боғлиқ экани сир эмас.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши зарур бўлган ижтимоий объектлар, асосан йўл лойиҳалари билан танишди.

Жомбой ҳудудида 16 километр халқаро, 51 километр давлат, 168 километр маҳаллий аҳамиятдаги йўллар, шунингдек, 720 километр ички кўчалар мавжуд. Шундан, 2019 йил дастурида 49 километр умумдавлат йўли, бошқача айтганда, жами миқдорининг 96 фоизи жорий таъмирланиши кўзда тутиляпти. Бунинг учун бюджетдан 845,5 миллион сўм маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, маҳаллий йўлларнинг 87 фоиз қисмида 2,1 миллиард сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Қўшимча, 7,2 километр узунликдаги пиёдалар йўлаги қуриш ҳам лойиҳада бор.

Туман ҳокими ҳудудлардаги йўл қурилиш ишларини кўздан кечирди. Ўз муддатида топшириш бўйича топшириқлар берди.

Ҳусан ҲАМРОЕВ,

туман йўл хўжалиги пудрат-таъмирлаш корхонаси раҳбари.

  • 20-08-2019
  • | 70 |
  • № 26