www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Бандликка кўмаклашиш маркази янги бинода

Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ қурилишига 1 млрд. 30 млн. сўм маблағ сарфланди. Қурилиш ишларини "Лазизжон строй сервис" масъулияти чекланган жамияти амалга оширди.

Ҳозирги вақтда марказда йигирма нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Янги бинода яратилган қулайликлар уларнинг янада самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилади, албатта.

– Муассасамизнинг бевосита кўмаги билан тумандаги маҳаллаларда жами 124 нафар фуқаро вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинган, – дейди марказ директори Жамшид Жуманов. – Бино замонавий мебеллар билан жиҳозланди, иситиш-совутиш ускуналари ўрнатилди. Фаоллар зали, мурожаатчилар билан ишлаш, қабул қилиш учун хоналар ажратилди. Ушбу иншоотнинг айнан Мустақиллик байрами арафасида ихтиёримизга топширилиши ишимиз унумдорлигини таъминлайди.

Бинонинг очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умрзоқов ҳамда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қатнашди.

Вазир ўринбосари фуқаролар мурожаатини қабул қилди. 11 та мурожаатнинг саккизтаси ижобий ҳал этилди, учтаси ўрганилмоқда.

Хусусан, Найман маҳалласидан иш сўраб мурожаат қилган Арслон Абдураҳимов "Нозима агрофайз" хусусий корхонасига ишга жойлашди. Шунингдек, Каттақишлоқ МФЙдан Нигора Абдурасулова ҳам ҳақ тўланадиган вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинди.

Мафтуна МАМАТҚУЛОВА.

  • 31-08-2019
  • | 71 |
  • № 27