www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Банк ва мижоз

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Якубов туман аҳолиси, тадбиркор ва ишбилармонлар билан сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида банк мижозларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар ўртага ташланди. Кредит тизимида юзага келаётган камчиликлар, банк хизматлари бўйича ечимини топмаётган масалалар муҳокама қилинди. Ҳар бир мурожаатчи билан алоҳида-алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларни қисқа вақт ичида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Республика миқёсидаги масалалар тегишли банк бошқаруви билан ҳамкорликда ҳал этилиши, бу борада барча зарурий чоралар кўрилиши билдирилди.

- Фарзандим Самарқанд давлат университетида шартнома асосида ўқийди, - дейди Еттиўғил қишлоғида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Раҳмонова. - 2017-2018 ўқув йили учун таълим кредити олиш ниятида эдик. Шу муаммо бизни қийнаб келаётганди. Сайёр қабул давомида мурожаатим кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Тадбир давомида банк мижозлари, тадбиркор ва ишбилармонларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ёзиб олинди.

Муборак РУСТАМОВА,

ЎзДЖТУ талабаси.

 

  • 04-10-2017
  • | 285 |
  • № 36