www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Электрон рақамли имзодан фойдаланинг

Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб мурожаатлар электрон рақамли имзо билан ҳаракатлана бошлади. Энди фуқаронинг ташкилотма-ташкилот юришига ҳожат қолмайди. Ариза, шикоят ва мурожаатларни уйда туриб ҳам юбориш имкони мавжуд. Фақат бунинг учун электрон рақамли имзога эга бўлиш лозим.

Электрон рақамли имзо учун сертификатлар давлат хизматлари марказидан олинади. Бирор ташкилотга мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, энди марказга ташриф буюришнинг ўзи кифоя. Ёки интернетга уланган компьютер, уяли алоқа воситаси орқали марказ билан боғланиш мумкин. Келиб тушган мурожаат шу вақтнинг ўзида тегишли идорага электрон тарзда юборилади.

Бугунги кунда фарзандини болалар боғчасига беришни расмийлаштириш, туман электр тармоқларидан қарздорлик ва бошқа турдаги маълумотни олиш бўйича фуқаролардан кўплаб мурожаат келиб тушяпти. Қисқа вақт ичида 600 дан зиёд шу каби аризалар ижобий қаноатлантирилди.

Электрон рақамли имзо сертификатини олган шахслар, кейинчалик ҳам масофадан туриб, бу имкониятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Шерзод ЎСАРОВ,

туман давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

  • 10-05-2018
  • | 217 |
  • № 17