www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

“80 МИЛЛИОН ДАРОМАД ҚИЛАМАН!”

Ширинкент маҳалласида жойлашган "Нурли замин" фермер хўжалиги аъзолари иссиқхона шароитида полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланиб келади. Бир гектар майдонни эгаллаган иссиқхонада бу йил бодринг кўчати парваришланди. Февраль ойида экилган экинлар айни вақтда мўл ҳосилга кирган.

– Бир тупи 15 килограмгача ҳосил соладиган бодринг навидан уч-тўрт ой даромад олиш мумкин, – дейди хўжалик раиси Учқун Ҳолиқулов. – Бу йил ўрта ҳисобда 25 тонна бодринг териб олиш ниятидамиз. Айни вақтда бу 75-80 миллион сўм соф даромад, дегани. Етиштирилган ҳосилни саратонга қолмасдан териб олсак, ўрнига такрорий экин экишни бошлаймиз.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ.

  • 09-06-2018
  • | 263 |
  • № 16