www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Музлаткич олиб ўтинг, бож тўламайсиз

Жисмоний шахслар учун айрим товарларни божхона тўловларисиз олиб ўтишга рухсат берилди. Буюмлар давлат чегараси орқали ҳар ойда бир донадан олиб ўтилиши мумкин.

Музлаткич, телевизор, ошхона жиҳозлари, телефон, компьютер қурилмаси каби 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникаларини ҳеч қандай тўловсиз мамлакатимизга олиб ўтиш имконига эгасиз.

Имтиёз ҳар ойда бир марта амал қилади. Агар ўша ойнинг ке­йинги санасида ҳам рўйхатдаги маҳсулотлар олиб ўтиладиган бўлса, тўлов ундирилади.

Яна бир масала. Олиб ўтилаётган ҳар бир маҳсулотнинг суммаси 300 АҚШ долларидан ошмаслиги керак.

Мазкур тартиб шу йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 июнда қабул қилинган "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан бошқа турдаги товарларни олиб ўтиш бўйича ҳам божхона тўловлари соддалаштирилган.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

  • 04-07-2018
  • | 231 |
  • № 24