www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Тўртинчи чоракда

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги йўналишида туманимизда 15 та лойиҳа амалга оширилади. Шундан 95 фоизга яқин қисмини IV чоракда ишга тушириш режалаштирилган:

4 та қорамолчилик, 1 та паррандачилик, эчкичилик, янги иссиқхона хўжаликлари, логистик марказ ҳамда 2 та интенсив боғ ташкил этилади.

Натижада, қорамолчилик хўжалигини ташкил этаётган "Оғажон файзли ерлари"  фермер хўжалиги йилига 50 минг АҚШ доллари миқдорида четга маҳсулот экспорт қилишни бошлайди.   

"Sam Food Jomboy" ва "Саг агро МЧЖ" томонидан 540 гектарда яратилаётган интенсив боғдорчилик тармоғи энг йирик лойиҳа, деб қаралмоқда. Бунинг учун 55 миллиард 890 миллион сўм сармоя йўналтирилган. Эътиборлиси, мазкур маблағнинг 46 миллиарддан ортиғи тижорат банклари томонидан ажратилган кредит ҳисобланади.

  • 02-08-2018
  • | 12 |
  • № 28