www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

15 миллиард 350 миллион сўм тоза ичимлик сувига ажратилади

"Жомбой тонги"нинг ўтган йилги сонларида туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмагани ҳақида мақолалар чоп этилганди. Сир эмас, ҳозирча аксарият хонадонларга ичимлик суви қувури етиб бормаган, кўпчилик оилалар қудуқ сувидан истеъмол қилиб келмоқда.
Ниҳоят, кўп йиллик муаммо ечимини топяпти. "2018-2019 йилларда Жомбой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги дастурга асосан, яқин кунларда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Унда 15 миллиард 350 миллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Эътиборлиси, жараён устида аллақачон иш бошлаб юборилган. Тез кунларда Қўлбости маҳалласидаги Тепа қишлоғига 4,5 километрли ичимлик сув тармоғи тортилади. Шунингдек, Fўбдин тоғи этакларидаги Қимизбулоқдан 20 километрли қувур тортиб келиш режалаштириляпти. Лойиҳа амалга ошгач, йил якунигача Fазира, Қўнғирот ва Сарқипчоқ маҳаллалари тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Ечимини кутаётган муаммолардан яна бири туман марказида оқава сув (канализация) тармоғининг талабга жавоб бермаслигидир. Келгуси йил бу масала ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Бундан ташқари, Тошкент, Шодлик, Алишер Навоий, Бешбола ва Деҳқонобод маҳаллаларида 7 та сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда мазкур ҳудудларга 33 километрдан ортиқ қувур ётқизиш ҳам лойиҳалаштирилган.
Саид НЕЪМАТОВ,
"Сувоқава" ДУК туман филиали мутахассиси.

  • 19-11-2018
  • | 40 |
  • № 42