www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Немислар букламайди, биз бўяймиз

Қўлимга бир тахлам минг сўмлик тушиб қолди. Миллий вальютанинг шу кўйга туш(ириш)ганини кўриб, ранжидим. Деярли ҳар бирига турли-туман ёзувлар киритилган, аллақандай ҳисоб-китоблар.

Купюраларнинг 3 тасида "Сенга фалон сўм бериб юборяпман", "Қарзим шунча қолди" каби қайдлар, 5 тасида математик ҳисоб-китоб, 2 тасига тушунарсиз белги киритилган. Ачинарлиси, севги мазмунидаги "формула"лар ҳам учрайди...

Вальюта миллий рамзлар қатори миллат, давлатнинг мавжудлигини белгилайди. Унга ҳурматсизлик қилиш аввало, жаҳолат. Қолаверса, қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Немис халқи пулга ёзиш у ёқда турсин, ҳатто уни буклашни ҳам ўта маданиятсизлик, фаҳмсизлик ҳисоблайди. Малакка араблари ўз вальюталарини ҳар қандай хориж пулидан устун билишади. Хитойда пулни оёқости қилиш жиноят саналади.

Нима учун биз бунақамиз?

Файзулла ИСМОИЛОВ,

меҳнат фахрийси.

  • 06-08-2019
  • | 21 |
  • № 24