www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

ҚВП фаолияти тўхтатилган. Хўш, амалда-чи?

Партиямиз депутатларининг Катта қишлоқ маҳалласида ўтказган учрашувида аҳолидан шу мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган собиқ Дўстлик қишлоқ врачлик пункти ўтган йили ёпилган эди. Ҳозиргача оптимизация қилинган бундай ҚВПлар сони туманимизда еттитани ташкил этади. Мазкур ҚВПнинг фаолияти тўхтатилгач, бино ноль қийматига олиниб, аукцион савдога қўйилган. Тиббий марказ очиш истагида бўлган хусусий тадбиркор бинога инвестиция киритиш шарти билан тендерда ғолиб чиққан. Шунга қарамай, ҚВП ходимлари ҳамон ўз иш фаолиятини давом эттириб келаётган экан. Йиғилишда аҳоли ҳамда ҚВП ходимлари мазкур фаолиятни бирёқлама ҳал этиш, бинонинг бир қисмида шифокор уйини ташкил этиш таклифини билдирди. Тендер савдоси қай тартибда ўтказилгани билан қизиқди.

– Бино ўтган йили тендерга қўйилгач, туман тиббиёт бирлашмасида иш бошлашимиз керак эди, – дейди собиқ ҚВП мудири Марҳабо Каримова. – Хоналар етишмагани, қолаверса аҳолининг таклифи билан яна ўз ишимизга қайтаришди. Аммо ҚВПнинг жиҳозлари олиб кетилди. Айни вақтда хусусий тадбиркор бинодан чиқишимизни сўраяпти. Биз қаерда ишлашга ҳайронмиз. Аҳоли шифокор уйи очиб берилишидан умидвор. Аслида, тендер қайтадан ўтказилиши керак эди. Йиғилишда кўтарилган бу муаммоларга тезроқ ечим топилади, деган ниятдамиз.

Депутатлар ушбу таклифларни инобатга олишди. Масалани ижобий ҳал этиш чораси кўриляпти.

Комила УМАРОВА,

"Адолат" СДП туман кенгаши раиси.

  • 24-09-2018
  • | 81 |
  • № 35