www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Бола кулгиси дунёни ёшартиради

Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида бугун юз нафардан ортиқ юқори малакали тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Фертил ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни назоратга олиш, скрининг текширувлари ташкил этиш, туғруқ ва туғруқдан кейинги муолажалар учун жаҳон стандартлари даражасида шароитлар мавжуд.

– Бўлимимизда ҳар куни ўртача 14-15 нафар чақалоқ дунёга келади, – дейди туғруқ бўлими шифокори Гулзода Мўминова. – Жорий йилнинг ўтган даврида эса уч мингга яқин  чақалоқ туғилди. Бола кулгиси дунёни ёшартиради, дейишади. Бугун туғилган чақалоқлар орасида бўлажак олимлар, мутафаккирлар борлигини ўйласам, касбимдан ифтихор туяман.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ.

  • 27-10-2018
  • | 23 |
  • № 39