www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Бола тозаликка ўргансин

– Фарзандим тўрт ёшда. Эшитишимча, гепатит хасталиги айни болаларда кўп учрар экан. Ундан сақланиш учун нималарга эътибор қаратишим керак?

М.Исмоилова,

Сарой маҳалласи.

– Вирусли гепатит кўпинча, соқлом турмуш тарзи, тозаликка етарли эътибор қаратмасликдан келиб чиқади.

Фарзандингиз ушбу хасталикка чалинмаслиги учун овқатланишдан олдин, ҳожатдан кейин қўлларини совунлаб ювишга одатлантиринг. Шунингдек, мева-сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш, фақат қайнатилган сув ичиш ҳам касалликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Бола ҳали гўдаклик давридан гигиенани ўргансин. Ўйинчоқ ва бошқа буюмларни оқизга солиш, бармоқ сўриш, тирноқ тишлаш каби одатлар шаклланишига йўл қўйманг.

Уйда ҳам озода муҳит яратинг. Пашшаларга қарши мунтазам курашиб туринг. Ҳожатхона, ҳаммом анжомларини зарарсизлантирувчи моддалар билан ювинг.

Шунда оила аъзоларингизни хасталик вирусларидан ҳар тарафлама ҳимоя қилган бўласиз.

Баҳром АЛЛАЁРОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси шифокори.

  • 13-04-2019
  • | 62 |
  • № 11