www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

“Эзгулик кутубхонаси”ни жомбойлик ижодкор ташкил этяпти

Самарқанд шаҳрининг аҳоли гавжум жойлари, хиёбонларида “Эзгулик кутубхонаси” ташкил этилганидан хабарингиз бўлса керак. Лойиҳанинг асосий муаллифи ва ташкилотчиси жомбойлик Ҳайрулла Мамасолиев бўлади.

Юртдошимиз хайрли ишни давом эттирмоқда. Бугун унинг ташаббуси, ҳомийлиги билан  туманимиз марказида ҳам ана шундай кутубхона очилди.

– Китоб мутолааси ва китобхонликни тарғиб этишда лойиҳанинг аҳамияти катта, деб ўйламан, – дейди “Магнит медия” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳ.Мамасолиев. – Кино, санъат соҳаси вакили учун китоблар сув ва ҳаводек зарур. Шу маънода тумандаги 23-умумтаълим мактабидаги устозларимдан миннатдорман. Янги лойиҳани кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлаяпти. Қисқа вақт ичида уни медия кутубхонага айлантириш, электрон китоб алмашиш тизимини йўлга қўйиш устида ишлаяпмиз.

Мустақиллик кўчасига ўрнатилган “Эзгулик кутубхонаси”дан фойдаланишни истаганлар “Битта китоб олсанг, битта китоб қўй!” шиорига амал қилишлари лозим бўлади.

Тадбирда “Жомбой тонги” газетасининг “Парвоз” тўгараги аъзолари учун лойиҳа ташкилотчиси томонидан китоблар совға қилинди.

  • 24-04-2019
  • | 132 |
  • № 13