www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Почта алимент пулини эгасига етказмаган

Туман адлия бўлимининг ўрганиши давомида почта бўлими томонидан алимент пулларини қабул қилувчиларга етказиб бермаслик ҳолатлари аниқланди.

Шунга асосан, Булунғур туманлараро почта алоқа бўлими фаолияти мониторинг қилинди. Натижада, Жомбой туманидаги шаҳар ва қишлоқларда 65 миллион 382 минг сўмдан ортиқ алимент маблағлари адресатга топширилмагани қайд этилди.

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти вилоят филиали директори номига тақдимнома киритилди. Тўловлар ўз эгаларига етказилиши таъминланди.

Бекзод Жумабоев, 

туман адлия бўлими бошлиғи.

  • 06-08-2019
  • | 9 |
  • № 24