www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Асоссиз маълумот берибмиз...

"Жомбой тонги" газетасида "Прокуратурани ёки ишингни танла..." сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда кўтарилган муаммо бизга таниш. 27-мактабгача таълим муассасасининг собиқ мудираси Озода Абдунабиевага тегишли шикоят хати асосли равишда ўрганилган.

Мақола муаллифи биздан ҳам мазкур шикоятга изоҳ сўраганда, вақт тиғизлиги сабабли, айрим ҳолатларни ноўрин изоҳлаганмиз. Архив ҳужжатларига эътибор қаратмаганимиз туфайли, янглиш маълумотлар берилган. Ҳолбуки, О.Абдунабиеванинг турмуш ўртоғи ва ўғли бошқа соҳа вакиллари. Уларнинг МТМ фаолиятига алоқадорлиги йўқ экан.

Ҳамкасбимиз узоқ йиллар таълим тизимида меҳнат қилди. Ўзига яраша обрў-эътиборга эга. Мақсадимиз, ўртадаги англашилмовчиликларга барҳам бериш эди. Ана шу мақсадга эриша олдик, деб ўйлайман.

Фахриддин ТОШМУРОДОВ, туман ХТБнинг кадрлар бўлими нозири.

  • 24-07-2018
  • | 54 |
  • № 26