www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

МУДИР МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРНИ ЭШИТДИ

5-умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими мудири сайёр қабул ўтказди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича ташкил этилган тадбирда ўқитувчи ва ота-ота оналар, маҳалла фаоллари қатнашди.
 – Мактабда тўгараклар фаолиятини яхши йўлга қўйиш керак, – дейди Хитойпоён маҳалласида яшовчи Гулмурод Қувондиқов. – Айтайлик, чет тили тўгараклари бир кунга қўйилган. Набирам инглиз ва рус тилини баравар ўрганишни истайди. Айни вақтда бунинг имкони йўқ. Тушдан кейин кунлар қисқа. Агар икки кунга қўйилса, муаммо бўлмасди.
Бир қанча спорт тўгараклари ишламаётгани ҳам айтилди. Туман маркази узоқ бўлгани боис, қиш фаслида спорт мактабига қатнаш қийинлашади. Мактаб билан келишилган ҳолда, бадиий гимнастика, кураш, каратэ каби оммабоп спорт турлари бўйича машғулотларни 15-умумтаълим мактаби қошида ташкил этиш таклиф қилинди.
Янги мактаб формасини харид қилиш, ўқувчиларнинг ахлоқи, таълим-тарбиясида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга доир таклифлар билдирилди.
Мафтуна МАМАТҚУЛОВА.
  • 13-12-2018
  • | 241 |
  • № 45