www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

ВАТАН

Бошим қўйсам тупроқ – болиш, тош ботмайди,

Гулзорларинг гулдай яшнар, ўт босмайди…

Сайроқ тилим эл ичида йўқолмайди,

Юрагимга суратингни чиздим, Ватан.

 

Боланг бўлиб гул косангда шарбат ичдим,

Кўзим очиб, Ватан, сенга тушди ишқим,

Ҳар фарзандинг туғишгандай қариндошим,

Сени қутлуғ остонам, деб билдим, Ватан.

 

Томир ёздим томиримни тоғлар тутар,

Ҳар кунимда ижод, роҳат ва бахт кутар,

Имони бут виждонини маҳкам тутар,

Улуғлардан сени осмон билдим, Ватан.

 

Изларимдан фарзандларим қадам ташлар,

Орзулардан ёришади аҳли башар,

Ўзбекистон ўзбек бўлиб мангу яшар,

Юрагимга суратингни чиздим, Ватан.

Баҳора ШОДМОНОВА.

  • 25-03-2017
  • | 288 |
  • № 10