www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

ЯНГИ КУН

Ассалом, эзгулик тимсоли – Наврўз,

Ташрифинг дилларга берди руҳланиш.

Сен эзгу амалсан, эзгу фикр, сўз,

Ҳар инсон қалбида яна покланиш.

 

Сен ҳусни тўлишган ўн беш кунлик ой,

Зулматни тарк этган нурсан, зиёсан.

Табиат кўркидан кашф этиб чирой,

Яшиллик бахш этган азим дарёсан.

 

Дилларда ҳар неки эзгу тилак бор,

Ниятлар рўёбин этасан вожиб.

Сенинг ташрифингга кўнгил интизор,

Мадҳи сўзга сиғмас неъматсан, ажиб.

 

Азиз меҳмондайин чиқаман пешвоз,

Ўтмишинг қиёсдир улкан достонга!

Хуш келдинг, янги кун, янги йил – Наврўз,

Покиза ниятли – Ўзбекистонга!

Майсара КОМИЛОВА.

  • 25-03-2017
  • | 262 |
  • № 10