www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

ОНАМДАЙ ДИЛБАР

Ватаним, наздимда танҳосан, танҳо!

Бағрингда улғайдим мисли озод қуш.

Жамики бойликлар ичра бебаҳо -

Тупроғинг исидан бўлганча сархуш.

 

Сени она дедим, бошимни силаб

Осуда оқшомни уладинг тонгга.

Сени ота дедим, бахтимни тилаб

Кафтингда кўтариб, элтдинг осмонга.

 

Фаровон турмушинг кўролмаганлар,

Хуруж қилса қалқон қилайин жоним.

Боламдай беозор, онамдай дилбар,

Мангу серқуёшим, Ўзбекистоним!

Раъно ИСОМИДДИНОВА,

30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

  • 24-04-2017
  • | 281 |
  • № 14