www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

“КРЕДИТ ОЛДИМ...”

Саричашма маҳалласида истиқомат қилувчи Комил Исмоилов имтиёзли кредит олиб, паррандачиликка ихтисослашган оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди.

– Паррандачиликка аввалдан иштиёқим баланд эди, – дейди К.Исмоилов. – Яқинда Агробанкнинг туман филиалидан 18 миллион 400 минг сўмлик кредит олиб, тадбиркорликни бошлаб юбордим. Минг дона броллер зотли жўжа харид қилдим. Озуқа-ем етказиб бериш бўйича "Дар­ғом парранда" МЧЖ билан ҳамкорлик қиляпмиз. Паррандалар жуда тез етилади. Броллер товуқлари 40-45 кунда вояга етади. Тез орада маҳсулотларимизни ички бозорга чиқаришни режалаштириб турибмиз.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ олган сурат.

  • 18-03-2017
  • | 235 |
  • № 9