www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Ғаллани пайҳон қилдириш кимга керак?

Суратда сиз кўриб турган ушбу ғаллазор Сарой маҳалласи ҳудудида жойлашган. “Э.Сайфи” фермер хўжалигининг 18 гектарлик ғаллазори. Хўш, уни очиқ-ошкора молга едириб, пайҳон қилаётган ким? Фермернинг ўзими?
Маълум бўлишича, қорамол аҳолига қарашли экан. Беш сотихдан ортиқ майсазор тап-тақир шудгор бўлгунча, орадан қанча фурсат ўтди экан? Нега фермер бундан хабарсиз? Ғалласидан ҳам муҳимроқ яна қандай ташвиши бор унинг?
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан мазкур ҳолатга изоҳ сўрадик. Айбдор 100-200 минг сўм атрофида жаримага тортилишини айтишди.
Сирасини айтганда, бу йўл-йўлакай кузатилган биргина ҳолат. Қолган ҳудудларда аҳвол қандай?  
Ғалла халқимизнинг ризқ-рўзи. Шундай экан, унинг парваришига фақат фермер масъул, деявериш ҳам адолатдан эмас. Соҳага кўмаклашувчи мутасадди ташкилотларнинг ўрни, назорати ҳам сезилмаяпти, назаримизда.
Шерзод Исоқулов.
  • 13-04-2019
  • | 125 |
  • № 12