www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси ва шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Барча умумтаълим мактаблари жамоалари иштирок этган мусобақада спортнинг волейбол туридан 20-умумтаълим мактаби аёллар жамоаси биринчи, 15-, 21-умумтаълим мактаби жамоалари иккинчи-учинчи ўринларни эгаллашди. Шахмат бўйича эркаклар ўртасида 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси И.Норқулов, аёллар ўртасида 28-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Мусаева биринчи ўринни эгаллади. Стол теннисидан аёллар ва эркаклар ўртасида кечган баҳсларда биринчи ўрин 20-умумтаълим мактаби ўқитувчилари Ш.Тожиева ҳамда А.Яминовга насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол қатнашган энг ёш ва катта ёшли спортчиларга ҳам ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Зулфия АТАМУРОДОВА.

  • 18-03-2017
  • | 362 |
  • № 9