www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

МУВАФФАҚИЯТ СИРИ

Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Penchak-silat" бўйича Малайзия-Самарқанд ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда малайзиялик мураббий Осман Биннок шогирдларига қарши Самарқанд, Оқдарё, Пайариқ, Ургут, Булунғур ва туманимиз вакилларидан иборат терма жамоа спортчилари баҳс олиб борди.

Ўз вазн тоифасида рингга чиққан Шаҳриёр Мелиқулов, Фирдавс Ҳабибуллаев, Абдуллоҳ Абдураимов, Ноила Ҳайдарова, Рушана Ашурова ҳамда Шохиста Олимжонова биринчи, Жасур Абдураимов иккинчи ўринни эгаллади.

– Малайзиялик рақибим Ал Жуфрийнинг жангдаги ҳаракати дастлаб мени шошириб қўйди, дейди, – Абдуллоҳ Абдураимов. – Қийинчилик билан бўлса-да уни енгишга муваффақ бўлдим. Ўйлайманки, муваффақиятимда устозларимнинг меҳнати ва яқинларимнинг ишончи катта аҳамият касб этди.

Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.

  • 24-04-2017
  • | 276 |
  • № 14