www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Стадион бўйлаб ярим аср

Футбол спорт турлари ичида мухлислар аудиторияси кенглиги,  оммабоплиги билан ажралиб туради. Унга "Миллионлар ўйини", деган таъриф бежиз берилмаган. Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам футбол тўгараклари фаолиятига алоҳида эътибор қаратиляпти.
Яқинда туманимиз аёллар футбол жамоаси вилоят чемпионатида биринчи ўринни эгаллашганди. Кўп ўтмай, ёшлар жамоаси ҳам Тошкент шаҳридан ютуқ билан қайтишди. Вакилларимиз Марказий Осиё давлатларидан келган 12 та ўсмирлар жамоаси ичида учинчи ўринни эгаллади.
Қайд этиш жоизки, туманимиз футболи ривожланишида фахрий спортчи, таниқли мураббий Иван Кострикиннинг улкан хизматлари бор. Устоз ярим асрдан ортиқ меҳнат фаолиятини футболга бағишлади. Минглаб ёшларни тарбиялади. Бугун унинг шогирдлари мамлакатимизнинг нуфузли клубларида тўп суришмоқда.
Яқинда Иван Кострикин етмиш ёшни қарши олди. Шу муносабат билан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида тадбир ўтказилди. Мураббийнинг фидокорона хизматлари эътироф этилди.
Шу куни И.Кострикин таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб "Шердор" ва "Динамо" футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Эдип АМЕДИЕВ,
туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори.

  • 24-01-2019
  • | 148 |
  • № 3