www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Жомбойлик “Jiu-jitsu” чемпионлари

Вилоятимизда спортнинг “Jiu-jitsu” тури бўйича биринчи очиқ турнир ўтказилди. Мусобақада Каттақўрғон, Оқдарё, Паст дарғом, Нуробод, Ургут туманлари, Самарқанд шаҳри, шунингдек, Марказий ҳарбий округ жамоалари беллашди.

Ушбу мусобақа илк бор катта форматда ўтказилган “Jiu-jitsu” чемпионати эканини қайд этиш жоиз. Нуфузли тадбирда туманимиз номидан қатнашган ёшлар ҳам муносиб натижа кўрсатишди.

5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Адҳамжон Абдуҳамидов, 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ғайратжон Раҳматуллаев, 22-умумтаълим мактаби ўқувчилари Севара Суюнова, Шавкат Баҳодиров ҳамда 23-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдувакил Рашидов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлишди.

 

  • 19-03-2019
  • | 62 |
  • № 10