www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Сухроб шоҳсупада

Тошкентда "Муай-тай" бўйича ёшлар ва ўсмирлар республика турнири ўтказилди. Мусобақада туманимиз шарафини 7-умумтаълим мактаби ўқувчилари муносиб ҳимоя қилишди.

Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Илҳом Ражабов бошчилигидаги спортчиларимиздан тўрт нафари ўз вазн тоифасида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

– "Муай-тай" билан мунтазам шуғуллана бошлаганимга уч йилдан ошди, – дейди мусобақа сов­риндори Сухроб Соҳибназаров. – Аввал ҳам мусобақаларда қатнашиб, турли совринларни қўлга киритганман. Аммо бу сафаргиси кўпчилигимиз учун маҳорат мактаби бўлди. Олдинда бундан ҳам муҳим чемпионатлар турибди. Янада жиддий шуғулланиб, юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламан.

Малоҳат ҲАМДАМОВА.

  • 20-03-2019
  • | 170 |
  • № 11