www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Тарихга кирган 3,5 сония

Европа тарихидаги энг тезкор гол 2008 йил “Қримтеплица” жамоаси ўйинчиси Роман Войнаровский томонидан киритилган. Бунинг учун футболчига ҳакам ҳуштагидан сўнг 3,5 сония кифоя қилган.

***

2014 йилда Москва яқинидаги Луховица деган жойда ўтказилган футбол турнири энг оммабоп беллашув саналади. Мусобақа 24 соат давом этган. 100 та жамоа майдонга тушган. Умумий ҳисобда 250 марта дарвоза ишғол қилинган.

***

Энг кучли тўп зарбаси бразилиялик Халкка тегишли. 2011 йил “Порту” жамоаси таркибида тўп сурган ўйинчи зарба йўллайди. Зарб кучидан копток соатига 214 километр тезликда дарвозага бориб тушади.

***

Англиялик футболчи Ден Магнесс оёғи ва бошида тўп билан жонглёрлик қилиб, 24 соат давомида коптокни ерга туширмаган.

***

Ишқибозлар томонидан борлиқни титратган шовқин 2017 йил Туркиянинг “Бешиктош” ўйингоҳида кузатилган. Германиянинг “Лейпциг” жамоаси билан учрашувда ишқибозлар ҳайқириғи 141 децибалга етган. Бу ҳавога кўтарилаётган реактив самолёт шовқинига тенг.

Ёқуб АМИНОВ тайёрлади.

  • 13-04-2019
  • | 153 |
  • № 7